Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида норозилик акцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда K-News хабар бермоқда.
Унинг иштирокчилари икки давлат чегарасидаги вазиятни тезроқ ҳал этишни талаб қилди.
Мазкур талаб 5- ноябрга қадар бажарилмаса, Қирғизистон расмийларига Евросиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги талаб билан мурожаат этилиши билдирилди.
Намойишчилар олдига Қозоғистон элчихонаси вакиллари чиқди ва акция қатнашчилари эътирозини тинглади. Дипломатлар буни раҳбариятга етказишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ЕОИИга 2015 йил августида қўшилганди.
Изоҳ (0)