Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайтида кучли шамол ҳақида огоҳлантирди.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида, 3 ноябрь куни Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 17—22 м/с (60—80 км/соат) гача кучайиши кутилади, дейилади хабарда.
Вазирлик фуқаролардан кучли шамол вақтида эҳтиёт чораларини кўришни сўраб қолди.
Изоҳ (0)