• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энергетик ичимлик: қувват бағишлайдими ёки «ўлат»га етаклайдими?

    Қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизими порталида энергетик ичимликларни реклама қилиш ва сотиш тартибини мувофиқлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «Солиқ ва божхона хабарлари»да эълон қилинган мақолада айтилади. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда келтириб ўтамиз.

    Фото: «Взгляд.kg»

    Фото: «Взгляд.kg»

    Энергетик ичимлик?! Нима у, дейсизми? Тўғри, бизнинг ёшдагилар (одатда, қирқдан ошганлар) балки бу ичимлик нималигини яхши билмас. Лекин ёшларимизнинг аксарияти энергетик ичимлик нима эканлигини билади, баъзилар эса уни ҳатто истеъмол қилувчи одам сифатида ҳам яхши танийди. Қизиғи шундаки, порталда жойлаштирилган қонун лойиҳаси бу ичимликни айнан 18 ёшга тўлмаган шахсларга сотишни тақиқлашни таклиф этмоқда.

    Қонун лойиҳасининг аҳамияти, қанчалик долзарблиги ҳақида билиш учун биз унинг ишлаб чиқувчилари — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашдик. «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзолари Шуҳрат Тўхтабоев ва Акмал Умирзоқов лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича бевосита ташаббус кўрсатганлардан.

    — Салқин ичимликларнинг шинавандаси бўлмаганлигим сабабли Ўзбекистон бозорида энергетик ичимликларнинг борлиги, уларнинг фойда-зарари ҳақида билмас эканман. Бу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга нима туртки берди?

    Ш.Тўхтабоев:

    — Бизнинг «Миллий тикланиш» демократик партиямизнинг Сайловолди платформасида маънавий-маърифий соҳалардаги вазифалардан бири сифатида жисмонан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланган бўлиб, бу борада мана икки йилдан ортиқ вақт мобайнида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида партиямизнинг Ёшлар қаноти фаоллари билан пойтахтимизнинг 10 га яқин йирик савдо марказларида ҳамда таълим муассасаларида қувват берувчи ичимликларни истеъмол қилиш бўйича ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар натижасига кўра, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар сони 60%ни, уни «шунчаки қизиқиш учу»" ичганлар 35%ни ташкил этиши маълум бўлди.

    Бу борадаги тадқиқотлар кўплаб хорижий давлатларда ҳам ўтказилганини алоҳида таъкидлаш керак. Жумладан, 2014 йилда Австралиянинг Деакин университетида ташкил этилган ва таркибида кўп миқдорда кофеин моддаси бўлган энергетик ичимликларни истеъмол қилиш, унинг болалар ва ўсмирлар саломатлигига салбий таъсири масалаларини дунё миқёсида ўрганишга бағишланган биринчи халқаро конференция иштирокчилари бўлмиш олимлар, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ва вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлар хулосасига кўра, энергетик ичимликларни доимий равишда истеъмол қилиш вояга етмаганларда юрак ҳуружлари, ваҳима, кўриш қобилиятининг сусайиши ва ақлий нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлади.

    Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги (ЭФСА) берган маълумотларга кўра, 18-29 ёшдагиларнинг 70%и энергетик ичимликларни алкоголь маҳсулотига қўшиб ичиши маълум бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу усул алкоголнинг ўзидан заҳарланишдан кўра хавфлироқдир.

    Австралиялик олимлар ўтказган «Ўсмирларнинг энергетик ичимликларга нисбатан қарашлари, ҳиссиётлари» номли тадқиқот натижаларидан билинадики, ўсмирлар энергетик ичимликлар таркибида инсон саломатлигига хавф солувчи кофеин, гуарана ва таурин каби моддалар мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас, шунга қарамасдан, улар таркибида кўп миқдорда кофеин бўлган энергетик ичимликларни бошқа турдаги ичимликлардан осон фарқлай олади.

    — Энергетик ичимликнинг зарарлилик даражаси бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосалари олинганми?

    — Албатта, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосасига кўра, энергетик ичимликларни истеъмол қилиш 18 ёшга тўлмаган ва аҳолининг айрим қатламлари соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Энг ёмони бу ичимликни алкоголли ичимлик билан биргаликда истеъмол қилиш ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги аниқланган. Айнан шу туфайли алкоголь ва/ёки тамаки маркетинги сингари бу турдаги ичимликларнинг рекламаси ҳам ижтимоий зарар келтириши мумкин бўлган рекламадир.

    — Дарвоқе, муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасида «Реклама тўғрисида»ги Қонунга ҳам муайян ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган...

    А.Умирзоқов:

    — Ҳа, ушбу Қонунни 22-1-модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда. Мақсад — ёшлар соғлиғига зарарли бўлган ичимликларнинг тарғиботини чеклаш ва қувват берувчи ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилишнинг салбий оқибатларидан огоҳлантиришдир. Бунинг учун энергетик ичимликлар рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бинолари, жамоат жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари, спорт, ижтимоий ва маданий тадбирларда аудио, визуал ва мультимедиа воситалари, матн, кўргазмали қўлланмалар, баннерлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш ман этилади. Бундан ташқари, энергетик ичимликларнинг рекламасида уларни белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилишнинг зарари, шунингдек истеъмол қилиш ман этилган шахсларнинг рўйхати тўғрисидаги огоҳлантириш бўлиши керак. Қолаверса, бу ичимлик рекламасида уни истеъмол қилиш жараёни, истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортдаги муваффақиятларга эришиш ёки жисмоний ва психологик ҳолатни яхшилашда бу жараёнлар муҳим аҳамият касб этадигандек таассурот уйғотиши намойиш этилмаслиги керак.

    Шунингдек, лойиҳага кўра энергетик ичимликнинг номланиши, товар белгиси ёки суратидан фойдаланган ҳолда асосан вояга етмаганларга мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш ҳамда шундай шахслар ўртасида энергетик ичимликнинг номи, товар белгисидан фойдаланилган товарларни (масалан, футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқалар) тарқатиш тақиқланади.

    — Бундай ичимликлар юртимизга кириб келишининг тартиб-қоидалари белгиланганми ўзи?

    — Ҳамма гап шундаки, биз лойиҳа устида ишлаш жараёнида Давлат солиқ қўмитасига солиқ масалалари қандай тартибга солинганига доир, Давлат божхона қўмитасига энергетик ичимликлар қайси ТИФ ТН коди бўйича олиб кирилаётганига доир сўровлар билан мурожаат қилдик. Маълум бўлишича, бу ичимликлар алоҳида товар сифатида олиб кирилиши учун ТИФ ТН ҳозирда йўқ. Бу маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишига оид техник регламенти ҳам мавжуд эмас. Уни бизда кўпроқ аҳолининг қайси қатлами, қанча миқдорда истеъмол қилади - бу масалалар ҳам мамлакат даражасида тадқиқ қилинмаган.

    Жаҳонда ўрганилган маълумотларнинг кўрсатишича, «энергетик»ларни истеъмол қилиш бозори йилига 13-15%га кенгайиб бормоқда. Асосий истеъмолчилар 18-35 ёшдагилардир. Россияда эса ҳатто 12 ёшдан бошлаб энергетик ичимликларни истеъмол қила бошлашади.

    Агар бу ичимликни асосан ёшлар истеъмол қилаётгани ҳисобга олинса, бизда унинг эҳтимолий истеъмолчилари аҳолининг 64%ини (30 ёшгача бўлганлар) ташкил этиши мумкин!

    Дунёнинг бирорта давлати унинг истеъмол қилинишини буткул тақиқлаган эмас. Фақатгина ёш тоифасига қараб ёки аҳолининг айрим қатламлари учун энергетик ичимликларни истеъмол қилиш ёки уларга сотиш тақиқланган. Сабаби Европа Иттифоқининг бу борадаги нуқтаи назари ўзгача. Масалан, Франция ва Дания давлатлари энергетик ичимликлар истеъмол қилинишини тамомила тақиқлаган бўлишига қарамай, кейинчалик ЕИ комиссияси томонидан бу хатти-ҳаракатлар рақобатни ёки товарларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаш сифатида баҳоланган бўлиб, ушбу давлатлардан жорий этилган тақиқларни бекор қилиш сўралган бўлса-да, аҳолининг, айниқса ёшларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ЕИ комиссиясининг бу таклифлари ҳали қабул қилинганича йўқ.

    Россияда ҳам бундай ичимликлар федерал даражада эмас, балки алоҳида ҳудудлар доирасида чекланган: Чеченистон, Доғистон Республикаларида ва Москва вилоятида муайян чекловлар бор. Ёки Германия, Франция, Дания, Колумбия, Қувайт, Латвия, Литва, Мексика, Норвегия, Саудия Арабистони сингари давлатларда бир томонлама чекловлар қўйилган.

    Масалан, Бирлашган Араб Амирликларида бу ичимликни истеъмол қилишнинг минимал ёши 18 ёш бўлган бўлса, қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга биноан эндиликда 20 ёш деб белгилаш устида баҳс-мунозаралар олиб борилмоқда.

    2013 йилдаги маълумотга кўра, Францияда йилига 60 млн литр энергетик ичимлик истеъмол қилинар экан. Ана шунинг учун ҳозирда французлар бундай ичимликнинг ҳар 1 литри учун 1 евродан солиқ белгилашган.

    — Мазкур ичимликнинг зарари дунё бўйича эътироф этилган экан, нима учун биз қонунчилигимизда уни қатъий тақиқлай олмаймиз?

    — Ҳозирги босқичда қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга биноан аввало Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунида (30.08.1997 йилдаги 483-I-сон) энергетик ичимликнинг таърифи белгилаб берилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига киритилаётган қўшимчага асосан энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши таклиф қилинмоқда.

    Ўйлайманки, дастлабки босқичда қабул қилинажак мана шу қонунчилик талабларига риоя қилинса ҳам — яъни реклама ва савдо қоидалари бузилмаса, қолаверса тадбиркорларимиз четдан маҳсулот келтираётганда ижтимоий масъулиятни ҳис қилишса олам гулистон.

    «СБХ» мухбириНодир АЛИМОВ суҳбатлашди.

    03.11.2017, 09:03   Изоҳ (0)   48734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон шаҳридаги кичик саноат зонасида 21 та корхона иш бошлади

    03.11.2017, 07:09

    Тошкент вилоятида бир ҳафтада қидирувдаги 21 нафар шахс қўлга олинди

    03.11.2017, 05:11

    Соипов учун ўлим жазоси сўраган Трамп, ўзбекистонликларнинг АҚШга киришига тақиқ қўйилиши эҳтимоли, интернетни тун-у кун кузатадиган ИИВ ва куннинг бошқа муҳим хаб...

    02.11.2017, 21:37

    Тошкентда «Қуштили» компаниясига тегишли қандолат цехи ёниб кетди (фото, видео)

    02.11.2017, 19:01

    Миллий банк «Газпромбанк» билан кредит линияси бўйича келишди

    02.11.2017, 17:37

    Ўзбекистонга ижтимоий аҳамиятли дориларни тендер ва квоталарсиз келтиришга рухсат берилди

    02.11.2017, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.