3 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда ишлаган америкалик дипломат: Ўзбекистон — ҳурматга лойиқ инсонлар мамлакати. Бир кишининг қилмишини бутун миллатга менгзаш — нотўғри! Дипломат, ўз ўрнида, Дональд Трампни ҳам танқид қилиб ўтди.
2. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги боғча ҳудудида автотураргоҳ қурмаётгани ҳақида баёнот берди. Лекин автотураргоҳ барибир боғча ҳудудида қурилмоқда.
3. Республика онкология илмий маркази собиқ раҳбарияти коррупцияда айбланмоқда. Жиноий иш марказнинг собиқ директори Саримбек Наврўзов, шунингдек, бош ҳисобчи ва молиявий-иқтисодий бошқарма директорига нисбатан қўзғатилган.
4. Тошкентдаги болалар майдончасида юз берган пичоқбозликда 2 нафар ўспирин жароҳатланди. Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИБ томонидан жиноий иш қўзғатилган.
5. Тошкент донини еган чумчуқ ёки кадрлар нега пойтахтга интилади? Колумнист Азизбек Абдувалиев шунча вақтдан бери пойтахтда ишлаб келаётган, бироқ бу йил вилоятларга «ўз хоҳишига кўра» юборилаётган мутахассислар ҳақида фикр билдирди.
Изоҳ (0)