• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент донини еган чумчуқ ёки кадрлар нега пойтахтга интилади? 

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика тиббиёт муассасаларида фаолият юритиб келган ва ҳудудларда раҳбар лавозимида ишлаш «истагини» билдирган мутахассислар «ўз хоҳишига кўра» вилоятларга юборилганини маълум қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Вилоятларни малакали кадрлар билан таъминлашга бўлган интилиш ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Шу билан бирга, нафақат шифокорлар, балки олимлар, педагоглар, банк ходимлари, журналистлар, тадбиркорлар, хуллас, катта қатламни пойтахтда қолишга ундаётган сабабларни таҳлил қилиш фойдадан холи бўлмасди. Зеро, маълум вақт жойларга раҳбарликка жўнатилаётган мутахассислар, бюджет ўрнида таҳсилни тамомлаган талабалар муддат якунланганидан сўнг яна ортга қайтмаслигига кафолат йўқ.

    Аслида мегаполисда яшашга интилиш Ўзбекистондагина кузатилаётган воқелик эмас. «Шоирлар қишлоқда туғилиб, Парижда ўлади» деган иборани биз ўйлаб топмаганмиз, бу кеча ёки бугунги гап ҳам эмас. Ички ва ташқи миграция дунё миқёсида кузатилаётган, кейинги йилларда айниқса кенг тус олган ҳолат.

    Қишлоқда ўсиб-улғайган йигит-қиз туман ёки вилоят марказини орзу қилади, марказдагилар пойтахтни кўзлайди. Пойтахтлик эса иш ёки ўқиш истагида, айтайлик, Россия, Болтиқбўйи, Польша ёки Чехияни режалайди. Ўз навбатида, бу давлатларда АҚШ, Канада ёки Европанинг бой давлатлари элчихонаси эшигини қоқаётганлар оз эмас.

    Айни пайтда, пойтахтда қолишга интилишнинг маҳаллий, ўзига хос омиллари ҳам йўқ эмас. Улардан айримларини санаб ўтиш мумкин.

    Тошкент — ягона мегаполис. Хорижда илм-фан, маданият, спорт, молия, бизнес вакиллари ҳаёт бир маромда кечадиган пойтахтни эмас, йирик мегаполислар (Нью-Йорк, Рио-де-Жанейро, Карачи, Истанбул, Мумбай, Шанхай) ёки маълум бир йўналишга мўлжалланган махсус ҳудудларни (Силикон водийси, Бангалор) афзал кўради. Осуда пойтахт асосан сиёсий элитани ўзига жалб этади.

    Дони Маккага кетган чумчуқни қайтаришга қодир Тошкентда эса барчаси жамулжам бўлганини кузатиш мумкин. Агар бунга режалаштирилаётган Tashkent City’ни ҳам қўшсангиз, вазият янада ойдинлашади.

    Маиший комфорт истаги. Йил-ўн икки ой газ баллонлари келтирилишини кутиш, куз-қишда ўтин-кўмир ғамлаш, электр неча соат берилишидан фол очиш, йўллар ҳолати ҳар қандай метин асабни ҳам емиради.

    Фарзанди пухта ва сифатли таълим-тарбия олишига интилиш. Боғча, мактаб, коллеж ёки лицей, олий ўқув юртидаги таълим-тарбия сифати даражаси вилоят ва пойтахтда фарқли эканлиги сир эмас.

    Жойлардаги маъмурий босим. У турли кўринишларда (металлолом, обуна, давомат, комиссия, футбол клубига ўлпон, ободонлаштириш, дала юмушлари, пахта йиғим-терими, мажлислар) намоён бўлади ва деярли тўхтовсиз давом этади.

    «Ижтимоий лифтлар»нинг етарлича ишламаслиги, юзага чиқиш эҳтимолининг пастлиги. Катта-кичик идоралар, ҳокимликларда ҳар йили кадрлар захираси янгиланаверади, бироқ уларда қайд этилганлар лавозимларни эгаллаётган ёки йўқлиги мавҳум бўлиб қолаверади. Маҳаллийчилик, таниш-билиш ва молиявий имконият масалалари олдинги ўринларга кўтарилади.

    Пойтахтда иқтидори, тиришқоқлигига таяниб, ўзини кўрсатиш, мансаб пиллапоясидан илгарилаш имконияти юқори. Нима кўп — вазирлик, ташкилот, компания, фирма ва уларда, вилоятлардан фарқли равишда, негадир доимо иш албатта топилади.

    Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш, эътибор берилмаган қайсидир омилларни қўшиш мумкин. Асосийси, санаб ўтилган муаммолардан кўз юммаслик ва уларни мутахассисларни жойларга юбориш билангина бартараф этиб бўлмаслигини англаб етишда.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    03.11.2017, 17:55   Изоҳ (0)   56781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Асаларининг митти мияси келажак нейротармоқларини яратишга асос бўлади — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 11:35

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Ўзбекистонда судларда сунъий интеллектдан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 26 август, 11:24

    “Реал” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 26 август, 11:20

    Садир Жапаров Иссиқкўлда чиқинди тозалаган экофаолга автомобиль совға қилди (фото)

    Қирғизистон | 26 август, 11:12

    Instagram: Концерт беришга қарор қилган Райҳон, қизалоғини туғруқхонадан олиб чиққан Диёра Келдиёрова, автоҳалокатга учраган Комила Хўжаева

    Маданият | 26 август, 10:58

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Австралия Эрон элчисини мамлакатдан чиқариб юборади

    Дунё | 26 август, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.