АҚШ 29 ёшли ўзбекистонлик Сайфулло Соиповга террорчилик айбловини қўйди, деб ёзади «Газета.ru» Нью-Йорк жанубий округи прокурори вазифасини бажарувчи Жун Кимнинг баёнотига таяниб.
«Биз унга нисбатан федерал жиноят — террорчилик айбловларини илгари сурамиз», — деди Ким.
Унинг сўзларига кўра, Соиповга ИШИД террорчилик ташкилотини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзи автомобилда уриб кетган одамларга нисбатан зўравонлик ва транспорт воситаларини бузиш каби иккита модда бўйича айбловлар эълон қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)