АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йорк шаҳрида теракт содир этган асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соиповга ўлим жазосини беришни таклиф қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Трамп мазкур таклифни ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Нью-Йоркдаги терактни содир этган шахс шифохонадаги палатасига ИШИД байроғини осиб қўйишни мамнуният билан сўради. У саккиз кишини ўлдирди ва 12 кишини оғир жароҳатлади. Террорчи ўлим жазосини олиши керак!», —дейди АҚШ президенти.
Изоҳ (0)