Яман шимолида амалга оширилган авиазарба оқибатида 26 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳужум оқибатида Саъда вилоятидаги меҳмонхона биноси зарар кўрган.
Ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин.
Зарбани Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция амалга оширди.
Изоҳ (0)