АҚШ, Корея Республикаси ва Япониянинг олий қўмондонлари 29 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган уч томонлама маслаҳатлашувларда Корея ярим оролидаги инқироз, шунингдек, ўз қуролли кучларининг тезкор қўшилувчанлигини ошириш йўлларини муҳокама қилди, деб ёзади «ТАСС».
Учрашув АҚШ қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлигининг Гавайидаги қароргоҳида бўлиб ўтган. Уни штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфорд чақирди.
Музокараларда «Шимолий Корея томонидан тобора гиж-гижловчи хусусиятга эга бўлиб бораётган ядро ва ракета таҳдидларига жавоб берувчи уч томонлама ҳамкорлик» ҳақида гап борган. Шимолий Корея томонидан яқинда учирилган узоқ масофали ракеталар ва ўтказилган ядровий синовлар Вашингтон, Сеул ва Токио томонидан «БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг қўпол бузилиши» деб баҳоланиши айтилди. Томонлар «бир-бири билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда бундай ҳаракатларга қатъий жавоб беришга» келишиб олди.
Изоҳ (0)