Ядро портлаши чоғида битта электрмагнит импульс АҚШ аҳолисининг 90 фоизи ҳалокатига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Конгресси учун тайёрланган мақолада айтилади, деб ёзади Kazakhstan Today.
Ҳужжатда аниқлик киритилишича, атом бомбаси электроникани ишдан чиқарадиган электрмагнит импульсни ҳосил қилади. АҚШ ҳудуди устида атмосферадан ташқарида юз берган кучли ядро портлаши бутун бир қитъани электр токидан узиб қўйиши ва авиаҳалокатларни келтириб чиқариши мумкин.
Шу муносабат билан маъруза муаллифлари огоҳлантиради: «Хавф туғдириш учун Шимолий Кореяга қитъалараро баллистик ракеталар керак эмас. Пхеньян ядро қуролини Жанубий қутб минтақаси осмонига олиб чиқиш учун ўз элтувчи ракеталаридан фойдаланиши ва уни АҚШ устида портлатиши мумкин. Бу юқори частотали электрмагнит импулсга олиб келади. Натижада электр энергияси тизими ноаниқ даврга ўчади, бу эса бир йил ичида АҚШ аҳолисининг 90 фоизи ҳалок бўлишига сабабчи бўлади».
Изоҳ (0)