АҚШнинг Виржиния штатида 12 ёшли ўспирин кўприкдан сакраб, 22 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди — у қизнинг автомобили устига келиб тушди, деб ёзади NBCWashington.
Мариса Харрис йўлтанламас автомобилида катта кўча бўйлаб ҳаракатланаётганида, машина устига ўспирин келиб қулаган. Олдинги йўловчи ўриндиғида ўтирган дўсти рулни буриб, автомобилни тўхтатишга муваффақ бўлган.
Қиз воқеа жойида вафот этган, унинг дўсти жабр кўрмаган. Оғир аҳволдаги ўспиринни касалхонага ётқизишди, полиция ҳодиса юз берган вазиятни аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)