Остонага Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро музокараларнинг барча иштирокчилари етиб келди, дея хабар бермоқда Kazakhstan Today. Музокаралар 30—31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, бугун, 30 октябрь куни ОАВ учун ёпиқ режимда кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш бўйича икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар бўлиб ўтади. 31 октябрда куннинг иккинчи ярмида ялпи мажлис бўлиб ўтади.
Учрашувда Россия, Эрон, Туркия, Сурия ва Сурия мухолифати делегациялари қатнашади. Кузатувчилар сифатида эса БМТ, АҚШ ва Иордания вакиллари иштирок этади.
Изоҳ (0)