29 октябрь куни Австриянинг Зальцбург шаҳри аэропортида «Герварт» тўфони туфайли Польшанинг Enter Air авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учрашига бир бахя қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа акс этган видео YouTube’даги MatHog каналида жойлаштирилди.
Самолёт Франкфурт – Зальцбург рейсини амалга ошираётган эди. Қўнаётган чоғда ердан бир неча метр баландликда ҳаво кемаси кучли шамол таъсирида ёнга оғиб кетди ва қаноти билан қўниш тасмасига тегиб кетишига оз қолди.
Boeing орқа шасси билан қаттиқ қўнишни амалга оширди, сўнг қўниш тасмасидан туртки олиб, яна кўтарила бошлади. Экипаж йўловчиларни хавф остига қўймасликка қарор қилди ва самолётни Франкфуртга бурди.
Илгарироқ «Герварт» довули Бремен аэропортининг қўниш йўлагидаги самолётни учириб юборгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)