АҚШ ҳарбийлари Литва ҳудудидаги машқларда доимий равишда иштирок этади. Бу ҳақда Литвада Gelezinis Vilkas 2 машғулотларини кузатаган Қўшма Штатларнинг Европадаги қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Бен Хожес маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Америкалик ҳарбийлар деярли ҳар ой Литвада ўтказиладиган машқларда қатнашади. Улар Шарқий Европа ҳудудида Atlantic Resolve операцияси доирасидаги марш ҳаракатларининг мунтазам иштирокчиси. Бу янада мураккаб ва кўлами кенг машғулотларга тайёр бўлиш учун зарур», — таъкидлади Хожес.
Қўмондон Литва, Латвия ва Эстонияда «АҚШ ҳарбий махсус бўлинмалари доим борлиги»ни билдирди, бироқ уларнинг фаолияти нималардан иборат эканлигига аниқлик киритмади.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар армияси бўлинмалари, «агар бунга зарурат туғилмаса», Литвадаги «казармаларда узоқ муддат ва мунтазам бўлиши»га ҳожат йўқлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)