Германияга 29 октябрь, якшанбага ўтар кечаси шиддатли «Герварт» довули ёпирилди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Довул оқибатида Браденбург ва Берлинда дарахтлар қулагани ҳамда асосий автобанларни тўсиб қўйгани билдирилмоқда.
Немис темир йўли Германиянинг кўплаб ҳудудларида поездлар ҳаракати тўхтаганини маълум қилди.
Гамбург ва Берлинда ўт ўчирувчилар отрядлари фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Изоҳ (0)