Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий мамлакат бош штаби ва миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлари, шунингдек, ИИВ юқори мартабали зобитларини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мураммад Хигазий Миср армияси бош штабининг янги раҳбари этиб тайинланди. Унинг ўтмишдоши президентнинг стратегик режалаштириш бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллагани билдирилмоқда.
Миср мудофаа ва ички ишлар вазирликларидаги мансаб ўзгаришлари Қоҳира жанубидаги саҳрода террорчилар ҳукумат кучларига ҳужум уюштирганидан сўнг амалга оширилди.
20 октябрь куни юз берган қуролли тўқнашувда террорчилар икки зирҳли машинани йўқ қилди, 58 нафар ИИВ ҳамда Миллий хавфсизлик кучлари зобити ва аскари ўлдирилди.
Изоҳ (0)