Теҳрон ўз мудофааси учун ракеталар қуришда давом этади. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Биз ракеталар қурдик, қурмоқдамиз ва қуришда давом этамиз. Бу ҳеч қандай халқаро келишувларни бузмайди», — таъкидлади Руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арақчи Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармаслиги, сотиб олмаслиги ва бунга ҳаракат ҳам қилмаслигини билдирганди.
Изоҳ (0)