Камбоджа ҳуқуқ-тартибот идоралари оммавий телекоммуникациялар ёрдамида фирибгарликда айбланган 28 кишини Хитойга экстрадиция қилди. 29 октябрь, якшанба куни эрталаб улар расмийлар ихтиёрига топширилди, деб хабар беради «ТАСС».
Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлигига кўра, барча жиноятчилар узоқ вақт давомида инвестиция лойиҳаси ташкилотчилари ёки давлат идоралари вакиллари ниқоби остида Хитой фуқароларидан пул ундириб келган гуруҳга мансуб.
Қўлга олиш чоғида улардан кўплаб банк карталари, шунингдек, жиноий қилмишларда фойдаланилган компьютерлар ва мобил телефонлар мусодара этилди.
Шарқий ва Жануби-ғарбий Хитой ҳуқуқ-тартибот ходимлари сентябрда фирибгарлар тармоғи изига тушди, жорий ойда эса Камбоджа полицияси кўмагида уларни қўлга олишга киришди.
Изоҳ (0)