Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея бўйича жанговар нуқтаи назарини расман қўллаб-қувватламоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам Трамп КХДР масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш борасида бир неча маротаба баёнот берган эди.
«Барча вариантлар столим устида турибди, улар ичида ҳарбийси ҳам бор», — деган эди у баёнотларидан бирида.
Айтилишича, ноябрь ойининг бошида Трамп билан бўлиб ўтадиган музокараларда Абэ унинг позициясини расман қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)