Сомали ахборот вазири Абдураҳмон Умар Усмон 28 октябрь куни пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирига ҳужум уюштирган террорчилар ушланганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Хавфсизлик кучлари Nasa Hablod 2 Hotel меҳмонхонасига ҳужум уюштирган беш террорчидан уч нафари ҳибсда эканлигини тасдиқлади. Қолган икки нафари худкуш террорчилар эди», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Олдин хабар қилинганидек, Сомали пойтахти Могадишода юз берган кетма-кет икки портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)