Samsung Сан-Францискода ўтган ишланмачилар конференциясида эски смартфонлар учун майнинг фермаси ва кўплаб бошқа қизиқарли дастурлар тақдим этди. Янги ёндашув эски ускуналарни сотиш ёки қисмларга бўлишни эмас, балки вазифасини ўзгартиришни назарда тутади, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Жамоа 40 та эски Galaxy S5s смартфонини биткоинлар учун ягона майнинг платформасига бирлаштирди, Galaxy Tab’ни бортида Ubuntu жойлашган ноутбукка айлантирди, шунингдек, Galaxy S3 ни аквариумга хизмат кўрсатишга мослаштирди. Бундан ташқари, юзни таниш функциясига эга эски смартфон уй қўриқлаш тизимига айлантирилди.
Samsung маълумотларига қараганда, саккизта Galaxy S5s оддий компьютерга нисбатан каттароқ энергия самарадорлиги билан ишлаши мумкин, аммо бундай ферманинг майнингдаги самарадорлиги ҳозирча у қадар юқори эмас.
Изоҳ (0)