Huawei компанияси Тошкент шаҳридага International House лицейига «ақлли синф» — Smart Class тақдим этди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Smart Class компания учун янги йўналиш бўлиб, ўқувчиларга интерфаол тартибида ўқитувчи билан боғланиш ва умумий ҳамда шахсий машғулотлар ўтиш имконини беради.
Шунингдек, синф видеоконференция тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу лицей ўқитувчи ва ўқувчиларига хорижий маърузачилар, мутахассислар билан тажриба алмашишда ёрдам кўрсатади.
Лицей раҳбарияти яратилаётган технологик имкониятлардан фойдаланиб, келгусида онлайн видео-дарсларни ташкиллашни режалаштирмоқда.
Қайд этиш жоизки, «ақлли подиум» ва «ақлли доска» билан жиҳозланган Smart Class Марказий Осиёда аналогларга эга эмас.
Изоҳ (0)