Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида йўлнинг ўпирилиши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Гуандун провинциясидан Фуцзян провинциясига олиб борувчи автомагистралда ер ўпирилиши тахминан соат 02:10 да содир бўлган.
Маҳаллий вақт билан соат 11:45 ҳолатига кўра, вайроналар остидан 18 та автомобиль топилди, жами 49 киши жароҳатланган, 19 кишининг ўлгани тасдиқланган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда 30 нафар жабрланувчи шифохонада, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ўпирилиб тушган ернинг узунлиги 17,9 метр, майдони 184,3 квадрат метрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)