Мадагаскар расмийлари фуқароларни марҳумлар билан тушиладиган анъанавий рақс маросими — Фамадиханадан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Расмий баёнотда айтилишича, айнан шу маросим туфайли мамлакатда вабо эпидемияси кенг тарқалиб бормоқда.
«Агар одам ўпка ўлатидан қазо қилган бўлсаю, Фамадихана ўтказиш учун унинг қабри очилса, инфекция тана билан контактда бўлган одамга юқади», — деди соғлиқни сақлаш вазирлиги штаби бошлиғи Вилли Рандриамаротия.
Фамадихана — анъанавий рақс маросими бўлиб, унинг чоғида эски жасадлар қазиб олинади, уларнинг кафани алмаштирилади, сўнг улар билан рақс тушилади, шундан сўнг майит яна қабрга қайтарилади.
Изоҳ (0)