«Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи Суриянинг Идлиб вилоятида кимёвий қурол захирасига эга. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига қараганда, кимёвий қурол сақланаётган омборлар Маърат Мисрин ва Газла қишлоқларида жойлашган.
SANA’га кўра, террорчилар Маърат Мисрин қишлоғида 15 километргача нишонни урадиган, заҳарли моддаларга тўлдирилган каллакларни тўпламоқда.
Изоҳ (0)