Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швеция қутқарувчилари бир неча кун аввал қайиқда саёҳатга чиқиб, сўнг бедарак йўқолиб қолган россияликни кичик оролдан топди, деб хабар беради «РИА Новости».

Ёши 30 дан ошган россиялик 23 октябрь куни Швеция пойтахти Стокгольмдан Испания томон саёҳатга чиққан эди. Эркакнинг яқинлари у билан сўнгги марта 25 октябрь куни боғланган. Алоқа узилиб қолгач, қариндошлари полицияга мурожаат қилган.

27 октябрь куни қутқарувчилар йўқолган эркакка тегишли бўлган қайиқ бўлаклари ва буюмларни топган. «Биз ёстиқ, панел ва тахта бўлакларини топдик. Ҳар бир детал фожиа юз берганига ишора қиларди», — дейди Швеция Денгиз маъмурияти вакили Даниэл Линблад.

Бироқ бедарак йўқолган россиялик шу куннинг ўзидаёқ кичик оролчадан соғ-саломат топилди.

У бир нечта усуллардан фойдаланиб, қутқарувчилар эътиборини жалб қилишга уринган. Хусусан, у қутқарув жилетини силкитиб турган ва мохлардан қояга HELP деб ёзув туширган.

Қутқарувчилар уни вертолёт ёрдамида оролдан олиб кетган ва шифохонага жойлаштирган. Шифокорлар уни текширувдан ўтказиб, эркак ҳеч қандай тан жароҳати олмаганини аниқлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади