Испания бош вазирининг ўринбосари Сорая Саенц де Сантамария лавозимидан четлатилган Карлес Пучдемон ўрнига Каталония ҳукуматининг (женералитет) вақтинча раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Испания ҳукумати расмий нашрига кўра, Сантамарияга женералитет раҳбари ва ўринбосарининг кўплаб ваколатлари топширилди.
У минтақа парламенти сайланиб, янги ҳукумат тайинлангунга қадар Каталония раҳбари вазифасини бажариши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)