Непал марказида автобуснинг дарёга қулаши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, 16 киши тан жароҳатини олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 28 октябрь, шанба куни юз берди. Автобус мамлакат шарқидаги Ражбираж шаҳридан Непал пойтахти Катманду шаҳрига йўл олган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат хавфли бурилишда ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани оқибатида содир бўлган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, ҳалокат юз берган пайтда автобусда 40 нафар йўловчи бўлган.
Изоҳ (0)