Доғистон полицияси Чеченистоннинг Грозний шаҳрида Суриядан Россияга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг кафолати остида қайтиб келган икки нафар доғистонлик аёлни қўлга олди, деб ёзади Meduza. Аёлларга уларни ноқонуний қуролли гуруҳларга аралашганлик ҳақидаги модда бўйича жавобгарликка тортмасликларига ваъда беришган эди.
Рамзан Қодиров раҳбарлиги остидаги кампания доирасида Суриядан учиб келган самолётда етти аёл ва уларнинг фарзандлари бўлган. Чеченистонлик аёллар уйларига жўнаб кетган, аммо доғистонлик икки аёлни Доғистон полицияси қўлга олган, уларнинг фарзандларини уларни кутиб олган қариндошларига топширишган.
ИИВ маълумотларига кўра, аёллар ноқонуний қуролли гуруҳларга аралашганлик ҳақидаги модда бўйича федерал қидирувда бўлган. Уларнинг оналари айтишича, иккала қизни ҳам Сурия ҳудудига ўз эрлари алдаб олиб кетган, улар болаларини тарбиялаш билан шуғулланиб, жанговар ҳаракатларда қатнашмаган.
Изоҳ (0)