Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда «Аёллар репродуктив тизими аъзолари хавфли ўсмалари профилактикаси, эрта диагностикаси ва даволаш» мавзусида Ўзбекистон онкологларининг йиллик конференцияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ўзбекистон онкологлар ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган анжуманда 300 дан ортиқ олим ва шифокор иштирок этмоқда.

Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирза-Ғолиб Тиллашайхов сўзга чиқиб,  конференция  ишига муваффақият тилади.

Анжуманнинг дастлабки куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Марилс Корбех, Панкаж Кумар Панде (Ҳиндистон), Н.Калмина (АҚШ), Ким Жунг Хюн (Жанубий Корея) каби етакчи чет эл олимларининг маърузалари тингланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда