Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати халқ орасида тарқалган «ис чиқариш» одатининг хусусиятлари ҳақида маълумот берди.
«Садақа балони қайтариши ҳадиси шарифда бор. Инсон, албатта, бир балога гирифтор бўлгандан кейин шу каби ишларни қилишга одатланмай, кўнгилсизликларни кутиб юрмай, доимо имконият даражасида оз бўлса ҳам садақа бериб юришга одатланса яхши бўлади. Лекин кўчада чалпак қилиб тарқатиш ва бошқа бидъат урф-одатларни қилиш мумкин эмас. Уйида қилсин ва камбағалларга тарқацин. Шу кифоя», — дейилади маълумотда.
Изоҳ (0)