Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди, деб ёзади ЎзА.

Мазкур фармон талаблари асосида судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 70-моддаси 9-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Судьялар тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 13 сентябрдаги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарорига асосан судьялик лавозимига беш йил муддатга тайинланган судьялар тантанали қасамёд қилди.

Судьялар қасамёд қилар экан, ўз зиммаларига юклатилган вазифани сидқидилдан, виждонан бажаришга, одил судловни қонун доирасида амалга оширишга, инсон қадр-қимматини барча нарсадан устун қўйиб, адолатли қарорлар қабул қилишга ваъда берди.

Тантанали қасамёд қилган судьяларга гувоҳномалар топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар