27 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълумотларига асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.
Шарқдан секундига 3—8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8—10, кундузи 23—25 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 3—8, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5—10, кундузи 21—26 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7—12, кундузи 21—26 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7—12, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5—10, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2—7, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)