Таниқли рэпер Эминем Янги Зеландия миллий партияси 2014 йилдаги тарғибот ролиги учун унинг Lose Yourself қўшиғидан фойдалангани юзасидан ўтказилган судда ютиб чиқди. Бу ҳақда Tjournal хабар бермоқда.
Сиёсий ташкилот муаллифлик ҳуқуқларини бузганлиги учун хонандага 414 минг доллар жарима тўлайди.
2014 йилда Янги Зеландия миллий партияси сайловдан олдин Эминемнинг қўшиғига ўхшаш мусиқадан фойдаланилган роликни тақдим этган эди.
2017 йилнинг май ойида Эминемнинг адвокати сиёсатчиларни плагиатда айблаган эди. Сиёсатчилар эса қўшиқнинг муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаган қисми яъни фақат ритмидан фойдаланилганини маълум қилган эди.
Партия суд қароридан норози бўлган ва юқори органларга шикоят қилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)