Қашқадарё вилояти Миришкор тумани йиллик пахта режасини бажаргани муносабати билан, 23 октябрь куни ҳудудда ҳосил байрами бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Ўзбекконцерт».
Ҳосил байрамида меҳмон сифатида Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, шунингдек, сўз устаси Валижон Шамсиев ҳамда вилоят санъаткорлари иштирок этган.
Тадбир доирасида 52 та суннат ҳамда 40 та никоҳ тўйи ўтказилган. «Ўзбекконцерт» матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда 25 мингдан зиёд киши томошабин сифатида қатнашган.
Изоҳ (0)