22 октябрь куни Бухоро шаҳрида «Бухоро шаҳри куни» фестивали ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фестивалнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди. Ҳоким бошчилигида шаҳар маданий марказидаги «Боқий Бухоро» монументига гул қўйилди.
«Бухоро шаҳри куни» фестивали ҳар йили октябрь ойининг учинчи якшанбаси ўтказилиши белгилаб олинди. Бу йилги фестиваль доирасида 14 та кўрик танлов ўтказилди.
Фестивални ташкил қилишдан асосий мақсад Бухоро шаҳрини янада обод ва кўркам этиш, уни дунёга яна бир карра кўз-кўз қилиш, ўзбек халқининг бой миллий-маданий мероси, анъана ва қадриятларига яна бир маротаба эҳтиром кўрсатишдан иборатдир.
Мазкур фестиваль хорижий меҳмонларда катта таассурот уйғотди.
Изоҳ (0)