22 октябрь куни Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари, тизим ташкилотлар раҳбарлари, жумладан, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, таълим муассасалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Йиғилишда соҳада мавжуд камчиликлар, қилиниши лозим бўлган вазифалар, келажакдаги иш режалар бўйича фикр мулоҳазалар юритилди. Қорақалпоғистон Республикасида театр, музей, Айқулаш, Амутўлқун, Гулзар ансамблларини янгилаш, маданият ва истироҳат боғлари, маданият тизимининг барча ташкилотлари фаолияти атрофлича таҳлил ва танқид қилинди.
Вазир томонидан ишига масъулиятсизлик билан ёндашган, вазифаларни тўлиқ бажара олмаётган ходимлар ва раҳбар кадрлар лавозимидан озод этилди, кўпгина ташкилот вакилларига қатъий огоҳлантириш берилди. Хусусан, вазирлик кесимида уч нафар ходим, тизим ташкилотларидан 11 нафар раҳбар ходим, шулардан, бадиий экспертизанинг раҳбари, таълим муассасаларининг тўрт нафар директорлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан олти нафар раҳбарлари ўз вазифасидан озод этилди.
Фото: «KRuz.uz»
Маданият ва санъат соҳасида жонбозлик кўрсатган ходимлар эса вазирлик томонидан сўнгги русумдаги қимматбаҳо техника воситалари совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)