24 октябрь куни Россиядаги «Интерфакс» сайтига зарар етказган Bad Rabbit вируси компьютерларга кириш учун Symantec дастурига берилувчи қалбаки сертификатлардан фойдаланган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, сохта сертификатдан фойдаланиш вирусга фаол ҳолатга ўтмагунга қадар кўринмаслик хусусиятини берган.
Bad Rabbit Петя вирусининг нисбатан замонавий кўриниши ҳисобланади. Мазкур вирус қаттиқ дискдаги маълумотларни шифрлайди.
Вирус интернет фойдаланувчисига Flash-плеерни янгилаш таклиф қилинадиган сайт орқали тарқалади. Тахмин қилинишича, бу сайт спам тарқалиши билан боғлиқ бўлган.
Қайд этилишича, 24 октябрда Bad Rabbit вируси бир нечта мамлакатлардаги компьютерларга тарқалган. Вирус ҳужум қилган компьютерларнинг 65 фоизи Россияда, 12 фоизи Украинада, 10 фоизи Болгарияда, олти фоизи Туркияда ва тўрт фоизи Японияда эканлиги аниқланди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳозирда вирус тарқалиши тўхтатилган.
Изоҳ (0)