Франция парламенти 2018 йил учун чоралар пакетини қабул қилди. Мазкур чоралардан бири бойлик учун солиқ 70 фоизга камайтирилишини назарда тутади, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Financial Times нашрига кўра, мулк активларидан ташқари барча солиққа тортишлар расман бекор қилинди. Шунингдек, 30 фоизли капитал, дивидендлар ва тушум ошишига тааллуқли даромад солиғи жорий этилди.
Эммануэль Макроннинг рақиблари солиқлар камайтирилишини амалдаги президентнинг сайлов кампаниясини молиялаштирган бизнесменларга миннатдорлик рамзи сифатида қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йили Франция конституциявий суди президент Франсуа Олланднинг йилига миллион евродан ошиқ маошларга 75 фоизли солиқ жорий этиш тўғрисидаги қарорини маъқуллганди.
Изоҳ (0)