НАТО Россия билан уруш юз берган тақдирда фойдаланиш учун икки янги ҳарбий тузилмани сафга қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда альянсдаги манбаларига таяниб, The Wall Street Journal маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Гап кишилар ва ҳарбий техникани тезкор етказиш билан шуғулланадиган янги логистика бўлинмаси ҳақида кетаётгани билдирилмоқда.
Шунингдек, Атлантика ва Шимолий муз океани ҳудудларидаги Европага маҳсулотлар етказиш учун муҳим бўлган денгиз йўлларини ҳимоя қиладиган бўлинмани тузиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)