«Қозоғистон гўзали 2016» ғолибаси Гулбону Азимхонова «Дунё гўзали 2017» танловида иштирок этиш учун Хитойга етиб келди. Бу ҳақда «Қозоғистон гўзали»нинг Instagram’даги саҳифасига асосланиб, «Казинформ» хабар берди.
«Бизнинг гўзалимиз Гулбону Азимхонова «Дунё гўзали» танловида иштирок этиш учун Хитойга учиб келди. Танлов финали 18 ноябрь куни Санья шаҳрида бўлиб ўтади, тайёргалик авжида кетмоқда», — дейилади хабарда.
«Дунё гўзали» халқаро танлови 67-маротаба ўтказилмоқда. Ташкилотчиларнинг сўзларга кўра, у янги форматда ўтказилади. Формат Head-tо-Head Challengе деб номланиб, 40 нафар иштирокчи ичидан 20 нафари танлаб олинади.
18 ёшли Гулбону ўтган йилнинг декабрь ойида «Қозоғистон гўзали 2016» танловида ғолибликни қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)