China Eastern Airlines авиакомпаниясининг стюардессаси Шэньчжэнь аэропортида самолётдан тушиб қолди. Бу ҳақда South China Morning Post маҳаллий ОАВга асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Хабар берилишича, стюардесса самолёт парвозга тайёргалик кўраётганида эшикни ёпишга ҳаракат қилган вақтида тахминан уч метр баландликдан йиқилиб тушган.
Исмини ошкор этмаган аэропорт ходимининг айтишича, ҳаво кемасини кўздан кечираётган механиклар ерда йиқилган қизни пайқаб қолишган.
Бир неча тан жароҳатларини олган стюардесса шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)