АҚШ Конгресси жойлашган Капитолийда сенатор Митч Макконнелл билан биргаликда республикачилар билан учрашувга кетаётган АҚШ президенти Дональд Трамп томонга активист бир нечта Россия байроқчаларини улоқтирди, деб ёзади Meduza.
Шу билан бирга активист «Трамп — сотқинлик!» деб бақирди. Ҳодисадан кейин уни полиция қўлга олди, уни қонунга зид бўлган хулқда айблашмоқда.
Активист Americans Take Action ҳаракатининг иштирокчиси Райан Клейтон бўлиб чиқди. Бу унинг Россия байроғи иштирокидаги биринчи акцияси эмас — февралда у Трамп нутқ сўзлаган консерватив конференция қатнашчиларига Россия байроқчаларини тарқатиб чиққан эди, июлда эса «Менинг Россия байроғимга дастхат ёзиб бер» деган бақириқ билан Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнернинг йўлини тўсишга уринган эди.
Russian flags thrown at @realDonaldTrump as he arrives at U.S. Capitol pic.twitter.com/J1SdrK62MF
— Business Insider (@BusinessInsider) October 24, 2017
Изоҳ (0)