Қирғизистон парламенти спикери Чинибай Турсунбеков ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишини эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бир ярим йил давомида ишончни оқлашга ҳаракат қилдим. Кимгадир менинг позициям ёқиши мумкин, кимгадир эса йўқ. Менинг бутун фаолиятим қонунийлик тамойилларига асосланган эди», — деди у қонун чиқарувчи орган мажлисида.
Турсунбековнинг сўзларига кўра, у истеъфо тўғрисидаги қарорни «президент сайловида кўтарилиб кетган ҳароратни пасайтириш» учун қабул қилган.
Депутатлар спикернинг истеъфоси масаласи бўйича овоз берганича йўқ.
Изоҳ (0)