Россияликлар Суми вилоятида чегарада қўлга олинган икки нафар украиналик чегарачиларни қайтариб юбориш жараёнини атайлаб чўзмоқда, уларни аввалроқ Қрим билан маъмурий чегарада ушланган Россия махсус хизматлари ходимларига айирбошламоқчи. Бу ҳақда Украина Давлат чегара хизмати спикери Олег Слободян айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, Суми вилоятида чегарани қўриқлаш чоғида ғойиб бўлган чегарачилар билан боғлиқ вазиятни битта учрашувдаёқ ҳал қилиш мумкин, аммо Россия томони мулоқотга киришишдан бош тортмоқда.
Слободян қўшимча қилишича, йўқолган ҳарбий хизматчилар қаерда, қандай аҳволда эканлиги ва қандай вазиятда Россия ҳудудига тушиб қолгани ҳалигача номаълум.
Изоҳ (0)