Августда ҳалок бўлган америкалик денгизчилар оилалари орадан икки ой ўтиб АҚШ президенти Дональд Трампдан ҳамдардлик мактуби олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Денгизчилардан бирининг отаси 20 октябрда олинган ушбу мактубга қадар АҚШ президентидан ҳеч қандай хат-хабар бўлмаганини билдирди.
«Очиғини айтганда, мактуб ОАВда бошланган танқидлар туфайли ёзилгангандек таассурот қолдирди», — деди Тимоти Эклз.
ОАВ Трампни ҳалок бўлганларнинг оиласи билан гаплашмаганликда айблаганди. АҚШ президенти мазкур айбловга жавобан Барак Обамадан кўра кўпроқ бу билан машғул эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг «Жон Маккейн» эсминеци 21 август куни Сингапур яқинида савдо кемаси билан тўқнашди. Тўқнашув оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлди, 5 киши яраланди.
Изоҳ (0)