Италия собиқ бош вазири ва «Милан» собиқ хўжайини Сильвио Берлускони клубнинг собиқ футбочиси Каха Каладзени Тбилиси мэри этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Берлускони телефон орқали суҳбатда Каладзени сайловлардаги ишончли ғалабаси билан қутлаб, янги лавозимида муваффақиятлар тилади.
Каладзе Тбилиси мэри сайловларида 51,06 фоиз овоз тўплади ва Алеко Элисашвили (17,46 фоиз) ҳамда Заала Удумашвилини (16 фоиз) ортда қолдирди.
Маълумот учун, грузиялик ҳимоячи 2001—2010 йилларда «Милан» таркибида тўп сурган. 284 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол киритган.
Изоҳ (0)