Исроил полицияси яҳудий қизларга кўнгил қўйган арабларни таъқиб этишда гумон қилинган ўта ўнг гуруҳнинг 15 аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Лехава’ ташкилотининг фаол аъзолари сифатида полицияга маълум бўлган 15 киши ҳибсга олинди. Улар яҳудий қизлари ёки ёш аёлларига алоқаси бўлган бошқа миллат вакилларини қидирганлик ва таъқиб этганликда гумон қилинмоқда», — дейилади полиция хабарида.
ОАВга кўра, қўлга олинганлар орасида яҳудий миллати софлиги учун акциялар, жумладан, аралаш никоҳларга қарши норозиликлари билан танилган гуруҳ етакчиси Бенци Гопштейн ҳам бор. У уй қамоғида эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)