Нигериянинг шимоли-шарқида жойлашган Майдугури шаҳрида худкуш-террорчининг ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида яна беш киши яраланган. Теракт юз берган ҳудудда «Боко Ҳарам» террорчилик гуруҳи таъқибидан азият чеккан қочоқлар лагери жойлашган эди. Бу сўнгги ой ичидаги энг йирик ҳужум бўлди.
Нигериянинг Майдугури шаҳрида август ойида ҳам йирик теракт юз берган эди. Ўшанда худкуш-террорчи аёл бозорда ўзини портлатиб юбориши оқибатида 27 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)