Бугунги кунда биз ҳар қандай маълумотни интернет орқали аниқлашимиз мумкин, лекин бу хотирани чиниқтириш заруриятини бекор қила олмайди.
Одамнинг билиш қобилияти унинг фаол тарзда узоқ умр кўриши ва ҳаётининг юқори сифатли бўлиши билан бевосита боғланган.
Миянинг нейропластиклиги ҳаддан ташқари юқори эканлигини унутмаслик жуда муҳим. Баъзи нейронлар ўлади,уларнинг ўрнини эса бошқалари эгаллайди.
Жараён тўхтаб қолмаслиги учун мияни доимий равишда ривожлантириш зарур. Қариликни муносиб равишда қарши олиш учун бир неча оддий қоидаларга риоя қилинг:
- Спорт билан шуғулланинг.
- Кузатувчанликни чиниқтиринг.
- Кроссвордлар, сканвордлар ечинг, шахмат, домино, мураккаб карта ўйинларини ўйнанг. Хотирани ўстириш учун ичида масалалар ва бошқотирмалар бўлган махсус китоблар ҳам бор.
- Буюмларингизни тартиб билан сақланг. Олимлар ташқи тартибсизликнинг бошдаги чалкашликни келтириб чиқаришига амин бўлдилар.
- Атрофдагилар билан муносабатда бўлинг.
- Дунёга ижобий назар ташланг.
- Китоблар ва илмий мақолалар ўқинг.
- Эртаклар айтинг, шеърларни ифодали қилиб ўқинг, ўз нуқтаи-назарингизни фактлар асосида ҳимоя қилиб баҳслашинг.
Изоҳ (0)